Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Аждод тилим, авлод тилим – Ўзбек тилим”


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Қашқадарё вилоят юридик техникуми томонидан ёш авлодни миллий қадирятларимизга ҳурмат, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора отиб бораётганлигини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан 2020 йилнинг октябрь ойи давомида “Давлат тили ойли”ги ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида адиблар, тилшунос олимлар иштирокида учрашувлар, “Ёш китобхон” вебинари, “Ўзбек тили” очиқ дарслари, “Қадринг баланд бўлсин она тилим!” мавзусида иншолар танлови, шоирлар иштирокида мушоиралар ташкил этиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Қашқадарё вилоят юридик техникуми томонидан вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши билан ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллигига бағишлаб “Аждод тили, давлат тили – Ўзбек тилим” мавзусида тилшунос олимлар, адиблар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда Қарши давлат университети “Ўзбек тили” кафедраси дотценти, филология фанлари номзоди О.Шукуров, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси А.Норов ҳамда техникум ўқитувчилари томонидан ўзбек тилининг ривожланиши, Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.