Янгиликлар
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2020 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
Вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан бўлимга жорий йилнинг ўтган даври давомида 490 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 50 та мурожаатларни ўрганишда мутахассис жалб этилди, 68 та мурожаат жойига чиқиб ўрганилди, 288 та мурожаат ҳал этилди, 201 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра бошқа ташкилотларга юборилди. Ҳал этилган мурожаатларнинг 80 таси қаноатлантирилди.
Бўлим томонидан шу давр мобайнида 3 та соҳада ўрганиш ҳамда 6 та қонун ҳужжатининг ижроси бўйича мониторинг ўтказилди.
Ўрганиш ва мониторинг натижалари бўйича жами 6 902 та қонун бузилиши аниқланди (413 та ҳокимликларда, 280 та бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида, 292 та қурилиш ва архитектура идораларида, 117 та солиқ идораларида, 3277 та санитария-эпидемиология назорати органларида, 726 та таълим муассасаларида, 891 та бошқа назорат қилувчи идораларда, 454 та коммунал хизмат кўрсатувчи идораларда, 452 та бошқа ташкилотларда).
Ўрганиш ва мониторинг натижасида 63 та тақдимнома (15 та туман (шаҳар) ҳокимликларига, 1 та бандлик ва меҳнат муносабатлари идораларига, 3 та солиқ идораларига, 22 та таълим муассасаларига, 13 та бошқа назорат қилувчи идораларга ҳамда 10 та бошқа давлат органлари ва ташкилотларига), 9 та маъмурий таклиф ҳамда 33 та огоҳномалар киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 71 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, 192 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари ўз эгаларига қайтарилди ҳамда 364 та ноқонуний қабул қилинган ҳужжат бекор қилинди ва 3 та ҳужжатнинг ижроси тўхтатилди.
Бўлим томонидан ташкилотлар фаолиятида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 25 та тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳамда соҳани янада ривожалантириш юзасидан хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда 19 та таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Адлия вазирлигига юборилган.
Соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 6 марта сўровномалар ўтказилиб, уларда 5235 нафар респондентлар иштирок этди.
Бўлим томонидан жами 113 маротаба тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 45 марта ОАВ орқали (7 та телевидения, 8 та радио, 6 та газета ва 24 та веб-сайт орқали), 68 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилган.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими