Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Бепул ҳуқуқий маслаҳат – ҳар бир хонадонга


 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳар бир уйга” шиори остида уйма-уй юрган ҳолда, аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ишлари давом этирилди.

Уйма-уй юриш давомида аҳолига индивидуал равишда алимент ундириш тартиби, аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ер ажратиш, уй-жой, шунингдек, “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ҳамда аҳолини қизиқтирган бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари ўрганиш учун бўлимлар иш юритувига олинмоқда.

Бу каби тадбирлар тизимли равишда давом этирилади.