Янгиликлар
Сайёр қабул: муаммо, таклиф ва амалий ёрдам
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги
ПҚ-2085-сонли қарорига асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш ҳисобланади.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг маъсул вакиллари томонидан Ғузор туманида фаолият олиб бораётган 30 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари билан сайёр тарзда қабул ташкил этилди.
Қабулда нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари фаолиятларида дуч келаётган муаммолар, ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлари тингланди.
Қабул натижаси кўра 3 та мурожаатлар вилоят адлия бошқармасининг иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, 8 та мурожаатга шу жойни ўзида оғзаки тарзда ҳуқуқий тушунтириш берилди. Берилган таклифлар келгусида мазкур соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётида инобатга олиниши келишиб олинди.
Бу каби сайёр қабуллар белгиланган режа-график асосида вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом эттирилади.