Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Косон туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар


Косон туман адлия бўлимига 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жами 222 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 119 таси ёзма мурожаат, 33 таси сайёр қабул жараёнида, 70 таси оғзаки келиб тушган.

 

        

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида мурожаатлар 1 тага (221 та) ёки кўпайган.

Келиб тушган жами мурожаатларининг барчаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ҳисобланади.

Ҳисобот даврида келиб тушган 222 та мурожаатларнинг 179 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 134 таси қаноатлантирилган, 45 таси ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 25 таси жойига чиқиб ўрганилган бўлса, 10 таси бўйича мутахассис жалб этилган), 43 таси иш юритувда қолдиқ бўлганлиги сабабли кўриб чиқилмоқда (ўтган йилдан
1 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган).

Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 4 та тақдимнома киритилган бўлиб, таъсир чораси натижасида фуқарога ташкилот ҳисобидан
4 115 800 сўм пул маблағи ундириб берилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
5 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 8 та тақдимнома киритилиб, 2 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 5 та ўрганиш ва 60 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 166 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 6 433 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 106 та тақдимнома, 25 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 404 та огоҳнома киритилди.

Натижада 26 нафар шахс интизомий жазога тортилиб, 1 нафар шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ва 1 230 357, 194 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 17 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 704 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 489 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 202 таси оғзаки, 13 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Косон туман адлия бўлими