Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

АСОСИЙ МАҚСАД - ФУҚАРОЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ.


Барчамизга маълумки, Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев ҳар бир йиғилишларида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши лозим” деган устувор вазифани таъкидлаб келадилар.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлсада, улар фаолиятининг асосий мезонларидан бири фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга амалий ёрдам бериш ҳисобланади. 

2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Яккабоғ тумани ва Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси  “Диёр янгиликлари” инфармацион дастури орқали тасвирга олинди.

Кўрсатувда бўлим томонидан фуқароларни мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлари, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатлари билан юклатилган ваколатилари доирасида амалга оширилаётган ишлари хусусида сўз юритилди.