Янгиликлар
15
“Бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳар бир уйга” шиори остида уйма-уй юриш тадбирлари ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳар бир уйга” шиори остида уйма-уй юрган ҳолда, аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ишлари бошланди.
Тадбир давомида фуқароларни мурожаатлари шу жойни ўзида ижро учун қабул қилиб олинмоқда. Бундан ташқари, уйма-уй юриш давомида аҳолига ҳуқуқий тарғибот материаллари, Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" ва "advice.uz." каналларнинг афзалликлари тушунтирилиб, қонун ҳужжатларига оид турли флаер, буклет ва инфографикалар тарқатилмоқда.
Бу каби тадбирлар тизимли равишда давом этирилади.