Янгиликлар
ЯККАБОҒ ТУМАН АДЛИЯ: 2020 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ САРҲИСОБИ.
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 180 та мурожаатларнинг 152 таси ҳал этилиб, шундан 132 таси ёки 73,3 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 86,8 фоиз) қаноатлантирилган, 19 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган,
3 таси кўрмасдан қолдирилган ва мурожаатлар қолдиқда қолмаган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
4 тасига розилик визаси қўйилган.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 7 та тақдимнома киритилиб, 5 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинган.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 5 та ўрганиш ва
75 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 169 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 9 264 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 109 та тақдимнома, 16 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 557 та огоҳнома киритилди.
Натижада 10 нафар шахс интизомий ва 320 млн. 108 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 16 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга
15 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 579 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 278 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 221 таси оғзаки, 75 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 180 та мурожаатнинг 152 таси ҳал этилиб, шундан 132 таси ёки 73,3 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 86,8 фоиз) қаноатлантирилган, 19 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган ва 21 та мурожаатлар қолдиқда қолган.
Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги 18 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 850 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 18 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва
норма ижодкорлиги бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
4 таси (барчаси ҳокимлик қарор лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг 8 ойи давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 5 та, шундан барчаси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 7 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасида барча 5 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 5 та ўрганишлар ва 75 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 169 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 9 264 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 697 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 109 та тақдимнома, 557 та огоҳнома ва 16 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 15 та даъво аризалари киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида 10 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 5 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилинган, 320 млн. 108 минг сўмлик маблағ ундириб берилган.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 16 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
15 та даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган ва судлар томонидан қаноатлантирилган.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 579 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 278 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 221 таси оғзаки, 75 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 167 таси манзилли тарғибот ва 62 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.