Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими томонидан 2020 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил 9 ойи давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.
2020 йилнинг 30 сентябрь ҳолатига нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 598 тани ташкил этиб, шундан 372 та давлат рўйхатидан ўтказилган,
226 та ҳисобга қўйилган. 185 та диний ташкилотлар, шундан 2 та ноисломий диний ташкилот ҳисобланади.
Бўлим томонидан ҳисобот даврида 26 та нодавлат нотижорат ташкилотлари (шундан 19 та давлат рўйхатидан ўтказилган,
1 ҳисобга қўйилган) рўйхатдан ўтказилди. 44 та нодавлат нотижорат ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказиш юзасидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 41 таси қайта рўйхатдан ўтказилган.
Жумладан, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон электрон компюьтер спорти федерацияси Қашқадарё вилояти бўлинмаси, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси “Индорама агро” МЧЖ ХК бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қашқадарё вилоят бўлими ва туман (шаҳар) бўлинмалари, Ўзбекистон Адолат социал демократик партияси Қашқадарё вилоят ҳудудий партия ташгкилоти қайта рўйхатдан ўтказилган, Республика Тожик Миллий маданий маркази Деҳқонобод туман филиали ҳисобга қўйилган, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси қайта ҳисобга қўйилди.
Қашқадарё вилояти ҳудудида мустақил фаолият олиб борадиган 1 та Қашқадарё вилоят ижтимоий ҳимоя жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлимига ҳисобот даврида 356 та хат-ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, шундан 128 таси назоратга олинган,
228 таси маълумот сифатида қабул қилинган.
Ҳисобот даврида бўлимга 24 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, шулардан 19 таси ариза, 5 таси шикоят ҳисобланади. Мурожаатларни 10 таси қаноатлантирилган, 12 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган.
Бўлим томонидан ҳисобот даврида 156 та тақдимнома, 69 та огоҳнома, 2 та маъмурий таклиф ва 13 та маъмурий баённома, 3 та даъво аризалар киритилган.
Киритилган таъсир чоралари натижасига кўра, 181 та шахс интизомий ва 11 та шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. 3 та даъво аризаси қаноатлантирилиб, узоқ муддатдан бери фаолият кўрсатмай келаётган 2 та ННТ суд тартибида тугатилган ҳамда мансабдор шахснинг 3 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Туман ҳокимлигининг 1 та фармойиши бекор қилинган.
Бўлим томонидан 2020 йил 9 ойи давомида 8 та нодавлат нотижорат ташкилотида ўрганиш ҳамда 9 та нодавлат нотижорат ташкилотида мониторинг ўтказилди.
Бўлим томонидан доимий фаолият кўрсатувчи 14 та ҳакамлик судлари рўйхатдан ўтказилган, 37 та ҳакамлик судъялари ресстрга киритилган, Мазкур судъяларнинг 32 таси олий маълумотли, 5 таси ўрта маълумотли,
10 таси ҳуқуқшунос ва 27 таси бошқа соҳа вакиллари ҳисобланади.
Бўлим томонидан шу давр мобайнида жами 144 та тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, шундан 6 маротаба телевидениеда, 6 маротаба радиода,
16 маротаба газетада, 116 маротаба веб-сайтларда чиқишлар қилинган. Бўлим 2 та қўлланма тайёрланган ва 120 та нусхада кўпайтирилиб, тарқатилган.
ННТ бўлим бошлиғи А.Худайбердиев