Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Миришкор туман адлия бўлимининг 2020 йилнинг 9 ойи сарҳисоби.


Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 162 та мурожаатларнинг 117 таси ҳал этилиб, шундан 106 таси ёки 90,6 фоизи қаноатлантирилган, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, кўрмасдан қолдирилган мурожаатлар мавжуд эмас ҳамда ҳисобот даврида 44 та мурожаатлар қолдиқда қолган.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
5 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 7 та тақдимнома киритилиб, 22 та ҳоким қарорлари бекор қилинган.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 5 та ўрганиш ва
44 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 136 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 6 797 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 60 та тақдимнома, 16 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 182 та огоҳнома киритилди.

Натижада 35 нафар шахс интизомий (шундан 1 нафар шахс эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган) ва 372 млн. 368,2 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга
6 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

 

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 989 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 349 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 588 таси оғзаки, 52 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.