Янгиликлар
“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остидаги мутлақо янги ҳуқуқий маслаҳат бериш тизими иш бошламоқда...
Жорий йилнинг 8 октябрида куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак бериш муҳимлиги, бунда уларга туман (шаҳар) адлия бўлимлари орқали бепул ҳуқуқий маслаҳатларни бериш тизимини ташкил этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлигининг тегишли кўрсатмаси асосида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остидаги мутлақо янги ҳуқуқий маслаҳат бериш тизими иш бошламоқда.
Бугун вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари иштирокида ZOOM платформаси орқали конференция шаклида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ишларини мувофиқлаштирувчи вилоят штаби, ҳар бир туман (шаҳар)да камида иккитадан ишчи гуруҳлари ва аъзолари таркиби тасдиқлаб олинди.
Шунингдек, йиғилишда бир кун муддат ичида сектор раҳбарлари билан биргаликда бепул маслаҳатлар бериладиган фуқаролар рўйхатини шакллантириш ҳамда аҳоли кундалик ҳаётида дуч келадиган муҳим масалалар бўйича тарғибот материалларини тайёрлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилиб, мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этиш бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари
А.Исоқов