Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар


Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил 9 ой давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, адлия бўлими томонидан

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 170 та мурожаатнинг 170 таси ҳал этилиб, шундан 77 таси ёки 45 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 45 фоиз) қаноатлантирилган, 93 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 4 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 6 та тақдимнома киритилиб, 19 та норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинган.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

 

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 5 та ўрганиш ва
63 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 189 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 4 628 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 107 та тақдимнома, 15 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 170 та огоҳнома киритилди.

          Натижада 43 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган ва 521 млн 332 минг 511 сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 11 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

           Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга
27 та 193 млн 873 минг 400 сўмлик суд буйруғига аризалар киритилган бўлиб, шундан 27 та суд буйруғи асосида 193 млн 873 минг 400 сўмлик иш хақлари ундириб қаноатлантирилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма томонидан жами 878 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 664 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 181 таси оғзаки, 33 та кўргазмали тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

                

           Қарши шаҳар адлия

           бўлими бошлиғи                                                               Б.Хидиров