Янгиликлар
Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар
Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 139 (137) та мурожаатнинг 139 (137) таси ҳал этилиб, шундан 135 (131) таси ёки 97 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 96 фоиз) қаноатлантирилган, 4 (6) таси бўйича тушунтириш берилган.
Масалан, “Қоратепа” МФЙ, “Шакар” қишлоғида яшовчи фуқаро О.Самадовнинг тумандаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 2.153.178 сўмлик иш ҳақларини ундириб бериш юзасидан берган мурожаатига кўра Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига даъво аризаси киритилди ва ариза қаноатлантирилди.
Шунингдек, “Ибн Сино” МФЙ, Ибн Сино кўчаси, 42-уйда яшовчи фуқаро Г.Ибрагимовани ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пулини ундириб беришда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати бўйича туман Тиббиёт бирлашмасидан 10 062 000 сўм ундириб берилди ва мурожаати ижобий ҳал этилди.
Адлия бўлими томонидан 2020 йил 9 ойи давомида нотариуслар билан биргаликда тумандаги барча 10 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 350 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 7 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 (5) та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 8 та тақдимнома киритилди ва 64 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 6 (10) та ўрганиш ва 54 (12) та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 175 (45) та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва натижада 6734 (7071) та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 72 (47) та тақдимнома, 26 (24) та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 188 (102) та огоҳнома киритилди.
Натижада 18 (14) нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 812 млн. 56 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.
Жумладан, Қамаши туман эпидемиологомик осойишталик марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони ҳамда 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сонли Қарорлари ижроси мониторинг қилинганида, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда иштирок этаётган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларни моддий раҳбатлантириш ишлари амалга оширилмаганлиги оқибатида 80 нафар тиббиёт ва бошқа ходимларга жами 373 млн. 129 минг сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, адлия бўлимининг аралашуви билан ушбу пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Шунингдек, Қамаши туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимларида “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5 ва 7-бандлари ижроси бўйича ўтказилган мониторинг натижасига кўра адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан, тумандаги ҳалқ таълими бўлими тизимида ишлаб келган 37 нафар ходимларга 192 млн. 247 минг сўм ҳамда тумандаги мактабгача таълим бўлими тизимида ишлаб келаётган 15 нафар ходимга 37 млн. 239 минг сўм жами эса 229 млн. 486 минг сўм миқдоридаги ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича нафақа пуллари 2020 йил 30 июнда тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 26 (24) нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 34 (21) та даъво аризалари киритилган бўлиб, 20 таси қаноатлантирилди ва 29 млн. 923 минг сўм тегишли фуқароларга ундириб берилди. Қолган 14 та даъво ариза судда кўрилмоқда.
Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига туман ветеринария бўлимида ишловчи 11 нафар ходимларининг манфаатларини кўзлаб, 23 млн. 684 минг 958 сўмлик кўп йиллик хизматлари учун устама пулларини ундириш тўғрисида аризалар киритилиб, мазкур аризалар 2020 йил 6 августда Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 718 (562) та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 330 (42) таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 318 (466) таси оғзаки, 70 (54) та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Қонун ҳужжатларига таклиф бериш бўйича
Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 65 (35) та таклифлар берилди.
Қамаши туман адлия
бўлими бошлиғи Ш.Каххаров