Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

КАСБИ ТУМАН АДЛИЯ: 2020 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ САРҲИСОБИ


Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 153 та мурожаатларнинг 145 таси ҳал этилиб, шундан 134 таси ёки 87,6 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 92,4 фоиз) қаноатлантирилган, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган,
1 таси кўрмасдан қолдирилган ва мурожаатлар қолдиқда қолмаган.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
4 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 10 та тақдимнома киритилиб, 7 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинган.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 5 та ўрганиш ва
63 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 240 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 6 779 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 97 та тақдимнома, 25 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 289 та огоҳнома киритилди.

Натижада 39 нафар шахс интизомий (шундан эгаллаб турган вазифасидан озод қилинмаган) ва 545 млн. 514,2 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга
36 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

 

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 1 099 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 698 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 323 таси оғзаки, 78 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 153 та мурожаатнинг 145 таси ҳал этилиб, шундан 134 таси ёки 87,6 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 92,4 фоиз) қаноатлантирилган, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган ва мурожаатлар қолдиқда қолмаган.

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги 10 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 450 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 23 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва

норма ижодкорлиги бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
4 таси (барчаси ҳокимлик қарор лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг 8 ойи давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 7 та, шундан барчаси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 10 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида барча 8 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 5 та ўрганишлар ва 63 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 240 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 6 779 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 447 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 97 та тақдимнома, 289 та огоҳнома ва 25 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 36 та даъво аризалари киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида 39 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 8 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 31 та назорат қилувчи органларнинг, жами 39 та ҳужжатлари бекор қилинган, 545 млн. 514,2 минг сўмлик маблағ ундириб берилган.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
36 та даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган ва судлар томонидан қаноатлантирилган.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 1 099 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 698 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 323 таси оғзаки, 78 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 323 таси манзилли тарғибот ва 148 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.