Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими фаолиятидан...


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини хабардор қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи давомида бўлим томонидан 100 дан ортиқ оғзаки, 300 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилган.

Бўлим томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ижтимоий тармоқлардан самарали тарзда фойдаланилмоқда.

Хусусан, вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайти, телеграм ижтимоий тармоғидаги канал ва “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ҳар куни янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти юзасидан аннотация ва инфографикалар, аҳолини қизиқтирадиган масалалар юзасидан савол-жавоблар тарқатилмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ижобий ишлар, қаноатлантирилган мурожаатлар, олиб борилган тарғибот тадбирлари юзасидан 100 га яқин маълумотлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди. Бу аҳолининг адлия органлари фаолиятидан хабардорлик даражасини ошириши билан бир қаторда, адлия органларига нисбатан бўлган ҳурмат ва ишончни ошишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Бўлим томонидан адлия органлари фаолияти бўйича оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ташкил қилинмоқда.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан пандемия шароитида амалга оширилган ишлар, соҳа фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлар, жорий йилнинг 6 ойи давомида олиб борилган ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан, мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижаси ҳамда самарадорлиги хусусида кўрсатувлар тасвирга олинди ва вилоят телевидениеси орқали ёритилди.

Бўлим томонидан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамиятини ёритиш юзасидан ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил
26 мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5975-сон Фармони мазмуни ва моҳиятини аҳолига тушунтириш юзасидан Шаҳрисабз туман адлия бўлими фаолияти мисолида тайёрланган репортаж “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4754-сон ва 8 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сон қарорлари мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида вилоят телевидениеси орқали кўрсатувлар ташкил этилди.

Бўлим томонидан пандемия шароитида тарғибот тадбирларини ZOOM платформаси орқали ташкил этишга ҳам катта аҳамият берилмоқда.

Хусусан, “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти юзасидан, “Ёшларга оид давлат сиёсати: муаммо, ечим ва самара” мавзусида онлайн конференция ҳамда ёшларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашишда уларнинг ролини кучайтириш борасида тадбирлар онлайн тарзда ташкил этилди.

Шунингдек, бўлим томонидан фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида вилоят ҳокими фармойиши лойиҳаси тайёрланди ва жорий йилнинг 16 сентябрь куни вилоят ҳокими томонидан .“Фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги HQ-811/09-сон қарори имзоланди.

Қарор қабул қилинишидан асосий мақсад фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва ваколат доирасида амалий кўмак бериш, аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган муаммоли масалаларни таҳлил қилиб ва таҳлил натижасига кўра қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини изоҳловчи (мақолалар, постлар, савол-жавоблар, аннотациялар, инфографикалар, видеороликлар ва бошқалар) ҳуқуқий ахборотларни жойлаштириб боришдан иборат.