Янгиликлар
Юридик марказ ишга тушди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил
19 майда қабул қилинган “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5997-сон Фармонига асосан Қаши туманида эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази ишга тушди.
Юридик марказ фаолияти билан аҳолини яқиндан таништириш учун марказ ташкил этилишидан мақсад ва асосий амалга ошириладиган вазифалари юзасидан “Sevimli” телеканали орқали кўрсатув тасвирга олинди.
Кўрсатувда Қарши туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар штат бирликлари қисқартилиб, адлия бўлими ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлар ташкил этилганлиги ва жорий йилнинг 30 сентябридан фаолият кўрсатишни бошлаганлиги хусусида сўз юритилди.