Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т



Ҳисобот даврида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 3 841 та мурожаатнинг 3 284 таси ҳал этилиб, шундан 2 223 таси ёки 67,7 фоизи қаноатлантирилди, 1 053 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 8 таси рад этилди, шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 228 та мурожаатнинг 206 таси ҳал этилиб, шундан 48 таси ёки 23,3 фоизи қаноатлантирилди, 151 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 таси рад этилди.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 82 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 125 та тақдимнома киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида жами 293 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, шундан 44 таси норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда амалиётда мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 755 та таклифлар ишлаб чиқилди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган
таъсир чоралари бўйича

Бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида жами 107 та ўрганиш ва 993 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 2 520 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида
96 546 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 1 648 та тақдимнома, 361 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида ва 3 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 4 290 та огоҳнома киритилди.

Натижада 730 нафар шахс интизомий (шундан 7 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди) ва 274 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 811 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, 3 та ҳужжат ижроси тўхтатилган, шунингдек 13 млрд. 614 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Ҳисобот даврида судларга 1 млрд. 348 млн. сўмлик 276 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган
17 та 134 млн. 013 минг сўмлик даъво аризаси натижасига кўра
774 млн. 643 минг сўмлик 239 та даъво аризалари қаноатлантирилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан жами 12 894 та, шундан 8 183 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 4 021 таси оғзаки, 690 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Шунингдек, 871 таси уйма-уй бориб ўтказилган ҳуқуқий тарғиботлар бўлса, 2 018 таси манзилли ҳуқуқий тарғиботлар ҳисобланади.

 

Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўйича

Бошқарма томонидан 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра жами
598 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 372 таси давлат рўйхатига, 226 таси ҳисоб рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат, шунингдек,
185 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 183 таси ислом динига мансуб бўлса, 2 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.

 

Адвокатура соҳаси бўйича

 

Бошқармадан жами 144 та адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 119 таси адвокатлик бюролари, 21 таси адвокатлик фирмалари, 4 таси адвокатлар ҳайъатларини ташкил этади.

Шунингдек, 2020 йил 1 октябрь ҳолатида жами 317 нафар адвокатга адвокатлик лицензияси берилган бўлиб, шундан 204 таси лицензия олиб ишлаётганлар, 2 таси ишламаётганлар, 15 таси бошқа ҳудудда ишлаётганлар, 96 тасининг лицензияси амал қилиши тугатилган.