Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди...


Қонун билан “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;

корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:

·        сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;

·        соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;

·        ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;

·        тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

            аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Ушбу ваколатлар тегишлича Сув хўжалиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ўтказилди.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;

Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, мақбул келадиган ишни аниқлашда таклиф этилган иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатдан қулайлигини белгилаш бўйича ваколати;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ваколатига ўтказилди.

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунгакиритилган ўзгартиришга кўра, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;

Ушбу ваколат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ўтказилди.

“Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгаришга кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Шунингдек, Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш вақтида ундан турар жойидан маълумотнома талаб қилиниши бекор қилинди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.