Янгиликлар
Журналист ва блогерлар учун онлайн мулоқот
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 сентябрдаги “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш мақсадида қабул қилинган махсус дастурнинг ижроси ва эришилган натижалар юзасидан бўлиб ўтадиган онлайн мулоқотга таклиф этади.
Мазкур тадбир 2020 йил 8 октябрь куни соат 11-00 да ҳуқуқшунос мутахассислар, журналист ва блогерлар иштирокида онлайн форматда ўтказилади.
ZOOM-конференция орқали брифингда иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволадан ўтиш лозим: https://us04web.zoom.us/j/4870036573
Брифинг идентификатори: 487 003 6573
Пароль: 567267