Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Рағбатлантириш пуллари тўлаб берилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Қарши тумани, “Батош” массиви, 44-уйда яшовчи фуқаро Х.Б. мурожаат қилиб, Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ташкил этилган COVID-19 билан зарарланган беморлар даволанаётган карантин зонасида 2020 йилнинг 12-25 июль кунлари врач-лаборант вазифасида ишлаганлиги ва шу давр учун тўлаб берилиши лозим бўлган рағбатлантириш пули тўлаб берилмаганлигини билдирган.

Мурожаат юзасидан вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви натижасида фуқаро Х.Б.га Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартда қабул қилинган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
4652-сон қарорига асосан белгиланган жами 25 000 000 сўм рағбатлантириш пуллари тўлиқ тўлаб берилди.