Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Тадбиркорга етказилган зарар қоплаб берилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Ғузор тумани, “Чақар” МФЙ, Эскибоғ қишлоғи 2/47-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Р. мурожаат қилиб, савдо дўкони бузилиши натижасида етказилган зарар қоплаб берилмаётганлигини билдирган.

Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида фуқаро Н.Р.га тегишли бўлган “Ғузор деҳкон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган 34,42 кв метр ер майдонидан иборат савдо дўкони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурига мувофиқ 2018 йилда “Ғузор деҳкон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖни реконструкция қилиниши муносабати билан бузилганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ғузор туман ҳокимлиги томонидан берилган маълумотда фуқаро Н.Р.га тегишли бўлган савдо дўкони ўрнига 20 кв.метр ер майдони берилганлиги ва унга етказилган зарар қопланганлигини билдирган.

Бироқ, фуқаро Н.Р.нинг бузилган савдо дўкони 34,42 кв метр ер майдонидан иборат бўлиб, тегишли қонун ҳужжатларига асосан унга етказилган зарар тўлиқ қопланмаганлиги сабабли, етказилган зарарни ундириб бериш ҳақида мурожаат қилган.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, суднинг
2020 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Н.Р.га етказилган 110 495 455 сўм зарар тўлаб берилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими ходими

С.Рахимов