Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди


Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган “Бекмир” мадрасасида ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш соҳасида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон “Ногиронлар” жамияти Қашқадарё вилоят бўлими, Ўзбекистон “Ногиронлар” жамияти Қарши туман бўлинмаси, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Қашқадарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлашга кўмаклашишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
19 майдаги ПФ-5997-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони талаблари тушунтирилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Ногиронлар” жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Б.Ботиров томонидан “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳасида доирасида ташкил этилаётган тадбирлар ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни реализация қилишда ҳамда ушбу маҳсулотлар билан кенг оммани таништиришда муҳим қадамлардан бири эканлиги, ўтган йиллар давомида лойиҳа доирасида икки маротаба Тошкент шаҳрига борган ҳолда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркасида иштирок этганлиги, мазкур тадбирлардоимий равишда ташкил этилиши лозимлигини таъкидлади.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Касби туманидаги ногиронлиги бўлган шахсларни
10 нафарини дурадгорликка бепул ўқитиш ва кейинчалик ўзаро ҳамкорлик натижасида бошқа туманларда ҳам мазкур амалиётни жорий қилишга келишиб олинди. Тадбирда ҳунармандлар томонидан ясалган буюмлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида тадбир қатнашчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.