Янгиликлар
Диққат: танловнинг якуний босқичи натижасини эълон қиламиз!
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Қарши туманида экперимент тариқасида ташкил этилган Қарши туман адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказидаги вакант лавозимларга ўтказилган танлов якунига етди.
Танловда қатнашиш учун жами 10 нафар номзоддан аризалар келиб тушди ва шундан 8 нафари иккинчи босқичда (тест) иштирок этди.
Учинчи босқичда (суҳбат) тест натижалари бўйича ижобий балл тўплаган 5 нафар номзоднинг билим ва тафаккури синаб кўрилди.
Танлов натижаларига кўра Комиссия хулосаси асосида қуйидаги номзодлар марказ ходимлигига тавсия қилинди:
1. Эшимов Асрор Джураевич - Марказ бошлиғи;
2. Турапов Сухроб Саттор ўғли - етакчи юристконсульт;
3. Сафаров Уткир Жураевич - етакчи юристконсульт.