Янгиликлар
Ёшлар учун семинар-тренинг
Қарши шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тузулмаларининг ҳарбий қисм бошланғич ташкилот етакчиларининг билим савиясини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Жануби-ғарбий маҳсус ҳарбий округи ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси ходими ва Қарши шаҳар Ҳарбий суди суд раиси иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3394-сонли Қарори ҳамда 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсати тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6017-сонли Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4768-сон қарорида белгиланган вазифалар, шунингдек қонунчиликдаги бошқа янгиликлар хусусида сўз юритилди.