Янгиликлар
Хотин-қизлар давлат ҳимоясида
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Қарши туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузурида ташкил этилган хотин-қизлар Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда бўлим ходимлари ва маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар
ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этди. Унда туман адлия бўлими бошлиғи ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўринбосари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 486-сонли қарори, кенгаш аъзоларининг асосий вазифалари, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари ҳамда ишлаб чиқилган дастурлар ҳамда уларнинг ижросини таъминланишида тўсиқ бўлаётган муаммоларини бартараф этиш хусусида тушунтиришлар берилди ва ўзаро фикр алмашилди.
Тадбирда туман миқёсида ажрим ва эрта никоҳларнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш, уларга ҳуқуқий ва ҳаётий жиҳатдан тушунтиришлар бериш натижасида кўмаклашиш вазифалари ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг, туман адлия бўлими ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан “Ровот” маҳалласида фаол хотин-қизлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик масалалари, ҳимоя ордерини бериш тартиби, уларни иш билан банд қилиш ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг муаммолари ҳам тингланиб, уларнинг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини шакллантириш масаласида кўрсатмалар берилди ҳамда кўргазмали материаллар тақдим этилди.