Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 561-сон қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳа


 

I. Қарорнинг мақсади

Давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш.

II. Қарорнинг мазмун-моҳияти

Қарорга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари:

·        Юридик шахс ҳисобланмайди ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг таркибий бўлинмаси сифатид афаолият юритади;

·        Вилоят адлия бошқармаларига бўйсунади;

·        Наманган шаҳрида 5 та, Марҳамат туманида 4 та, Қарши туманида 3 та штат бирликлариданиборатбўлади.

Бунда бошлиқ лавозими туман (шаҳар) даражасидаги давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларига кўра – бош юрисконсульт лавозимига тенглаштирилади.

Тегишли ташкилот юридик хизматларига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

Қарор билан Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларидаги юридик хизматлар штати (23 та) қисқараётган давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

Мазкур ташкилотлар томонидан марказ билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқ, фармойиш, шартнома ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Марказ ходимлари танлов асосида ишга қабул қилинади.

Қарорга кўра, 2020 йил 25 сентябрга қадар эксперимент доирасидаги туман (шаҳар)ларда марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилишнинг ягона электрон тизими ишга туширилади.

Шунингдек, қарор билан Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, марказ бошлиғи Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади.

            Марказ фаолияти маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.