Янгиликлар
Ўзбекистонда болалар меҳнатига йўл қўйилмайди
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни бартараф этиш, айниқса пахта терими мавсумида вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан барча туман далаларида бевосита мутасаддилар ҳамда фуқаролар билан учрашиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Миришкор туманида бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан фуқароларни бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва кўп болали оилаларга нафақа тайинлаб бериш ёки шу каби ёрдамлардан узиб қўйиш билан қўрқитиш орқали пахта-йиғим теримига жалб қилиш бўйича учраётган ҳолатларга йўл қўймаслик, болаларнинг пахта йиғим-терим ишларига жалб қилинмаслиги, бу борада улар ҳатто ота-онасига ҳам ёрдамлашиши мумкин эмаслиги, пахта йиғим-терими ишларига жалб қилинган фуқароларнинг тиббий хавфсизлигини таъминлаш учун яратилган шароитлар хусусида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жорий йилдаги пахта-йиғим терим ишлари Ўзбекистонда пандемия шароитларида ишни ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган низом асосида ташкил қилиниши таъкидланди.