Янгиликлар
Устама пулларни ундириб бериш юзасидан суд буйруғи чиқарилди
Демократик давлатда инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш энг устувор вазифалардан бири саналади.
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг қонун ҳужжатларида белгилаб берилган манфаатларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги давлат марказининг 8 нафар ходимларига жами 13 532 518 сўм миқдордаги лавозим маошига ҳисобланган, бироқ тўлаб берилмаган устама пулларини ундириб бериш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига ариза киритилди.
Суд ишни кўриб чиқиб, аризада келтирилган важлар асосли деб топилди ва фуқароларнинг ҳуқуқлари таъминланди.