Янгиликлар
03
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринлар тўғрисида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринлар тўғрисида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.
Қарши туман адлия бўлими ҳузиридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази:
- Марказ бошлиғи (1 та штат);
- етакчи юрисконсульт (2 та штат)
Марказ ходими лавозимига қуйиладиган талаблар:
Олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар топширади:
- Номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);
- Номзоднинг паспорт нусхаси;
- Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ҳужжатларни 2020 йил 21 август кунига қадар Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси кадрлар бўлимига тақдим қилишлари лозим.
Мурожаат учун телефон: 0 375- 221-26-69