Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

58 ёшида фуқаролик паспортига эга бўлди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-2240-сон Фармонига асосан билан янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши, 16 ёшга тўлган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга бўлишлари шарт деб белгиланган.

Яккабоғ туман “Дарё” МФЙда яшовчи 1962 йилда туғилган фуқаро Д.Абдурахимова шу ёшга қадар фуқаролик паспорти олмаган. Чекка қишлоқ ҳудудида яшаган фуқаро 42 йил давомида фуқаролик паспортисиз яшаб келган.

Фуқаро пенсия тайинланиши чоғида бу борада муаммога дуч келган ва шу сабаб Яккабоғ туман адлия бўлимига фуқаролик паспорти олишида ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўмак беришни сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан туман адлия бўлими томонидан фуқаро Д.Абдурахимовага 58 ёшида фуқаролик паспорти олиб берилиши таъминланди.