Янгиликлар
Қонун лойиҳаси муҳокамада
Қарши шаҳар адлия бўлими масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси юзасидан вилоят телевидениесига интервью берилди.
Унда ҳужжат лойиҳасига кўра, “Ижтимоий тадбиркор” мақомини олган тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3782-сон қарорида назарда тутилган имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш имконини қўлга киритиши муммкинлиги таъкидланди.
Бунда харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини “ноль” харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган ҳолларда битимни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқига эга бўлиши, давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50%и миқдорида белгиланиши тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, айланма маблағини тўлдириш учун 3 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача муддатга ҳамда асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга имтиёзли банк кредитларини олиш мумкинлиги таъкидланди.
Қонун лойиҳаси http://regulation.gov.uz/ сайтида эълон қилинганлиги, ҳар бир фуқаро лойиҳа билан танишиб чиқиши ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдириши мумкинлиги билдирилди.