Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Юристлар малакасини ошириш марказининг ҳудудий филиаллари ташкил этилади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассислар малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассислар малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Қуйидагилар юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассислар малакасини ошириш тизимининг устувор вазифалари этиб белгиланади:

касбий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда кадрлар буюртмачилари ва ходимларига малака ошириш шаклларини мустақил танлаш имкониятини яратиш;

анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган (blended-learning) шаклини, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган (on-the-job training) шаклини, шунингдек, кадрлар малакасини оширишнинг белгиланган даврийлигига риоя қилинган ҳолда таълим дастурларини, билим ва кўникмаларни доимий такомиллаштиришдан иборат кредит-модуль механизмини жорий қилиш;

касбий ривожланишни назорат қилиш мақсадида кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизими фаолиятини ташкил қилиш, ҳар бир ходимнинг индивидуал траекториялари бўйича малака ошириш жараёнларини мониторинг қилувчи ягона маълумотлар базаси–электрон платформасини яратиш ва амалиётга жорий этиш;

таълим жараёнини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, ахборот технологиялари имкониятларидан (кейс-стади, коучинг, вебинар технологиялар ва ҳ.к.) фойдаланиш даражасини ошириш, вебинар, “blended-learning”, “flipped classroom” технологияларини қўллаш орқали масофавий таълимни янада такомиллаштириш ва бу билан мустақил таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

меҳнат бозорида ҳуқуқий билимларини ошириш талаб қилинадиган хўжалик бошқаруви ва бошқа ташкилотларнинг ўзга соҳа мутахассислари малакасини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш;

адлия органлари ва муассасаларидаги раҳбарлик лавозимларига захирага олинган кадрлар малакасини оширишнинг модуллаштирилган (buddying) таълим дастурлари асосида махсус курслардан ўтиш амалиётини жорий этиш.

Марказнинг Филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида жойлаштирилади.

Юридик техникумлар Филиаллар фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришга, ўқув-методик жараённи ташкил қилишда ахборот-ресурслари орқали кўмаклашишга масъул этиб белгиланади.

.