Янгиликлар
МИССИОНЕРЛИК ВА ПРОЗЕЛИТИЗМ
Миссионерлик ва прозелитизм дин билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва мутаассибликка асосланган тушунчалар ҳисобланади.
Миссионерлик сўзи лотин тилидаги “missio” сўзидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш билан боғлиқ назарий ва амалий фаолиятни билдиради.
Миссионерликнинг узвий қисми бўлган прозелитизм - тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишни англатади.
Дин миллий маънавиятнинг таркибий қисми, миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан бири бўлиб, бир тилда гаплашадиган, умумий тарих ва ягона давлатга эга бўлган, аммо турли динлар ёки конфессияларга эътиқод қиладиган миллатлар ҳамон ички бирликни таъминлай олмаётгани, кичкина бир сабаб қайта-қайта низоли вазиятлар ва фуқаролар урушининг келиб чиқишига замин яратаётгани ва мамлакатлар ўз тараққиётида ўнлаб йилларга орқада қолиб кетаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.
Миссионерлик ҳаракатлари ортида диний заминда миллатни ичидан бўлиб ташлашга қаратилган ғаразли сиёсий мақсадлар ётганини ва у келтириб чиқарадиган фожиаларни англаб етиш мумкин.
Миссионерликнинг асосий мақсади қайсидир динни тарғиб қилиш ёки қайсидир динни кучсизлантириш эмас , балки сизу биз яшаб турган юртнинг тинчлигига рахна солиш ва тараққиётни барбод қилишдир.
Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан ҳоли эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли фаолият олиб бориш зарур бўлади.
Муайян ҳудудларни эътиқодий таъсир ва тазйиқ ўтказиш объекти сифатида танлаб олиш ва улар билан мақсадли ишлаш миссионерлик стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Миссионерлар ўзлари фаолият олиб борадиган мамлакатга хос хусусиятларни ҳамиша эътиборга олишган. Масалан, ижтимоий мазмунга эга кўплаб тадбирларга “ўз улушларини қўшишга” ва ўзларининг беғаразлигини иддао қилган ҳолда муҳтож оилаларга моддий ёрдам беришга ҳаракат қилишлари ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.
Ҳозирги кунда миссионерлик фаолиятини амалга оширишда асосан тиббий ёрдам кўрсатиш, хайрия тадбирларини амалга ошириш, уйма-уй юриш, ўзбек мумтоз адабиёти ва ислом дини манбаларидан фойдаланиш каби соҳалардан кенг фойдаланилмоқда.
Бугунги кунда интернет аталмиш “ўргимчак тўри”да ёшларни миссионерлик домига чорловчи чақириқлар сифатида кўплаб ҳолатларни кузатиш мумкин. Мазкур тизимдан фойдаланиши натижасида ёшларни ўз домига илинтириш каби ҳолатлар бугунги кунда кўпчиликни ташвишлантираётган вазият ҳисобланади.
“Facebook”, “Odnoklasniki” каби тармоқларда бунга ўхшаш ҳолатлар кўплаб кўзатилиши натижасида ёшларимизнинг ўз туғилиб усган она ватанини ташлаб кетишга, турли хил жангари тудаларга қушилишига, охир оқибат ўз ватанининг душманига айланишига олиб келмоқда.
Мазкур ҳолатларга барҳам бериш мақсадида ота-оналар томонидан ўз фарзандларини доимий равишда назорат қилишлари, илм-фан чўққиларини забт этишга қизиқтиришлари, китоб билан ошно қилишлари, тўғри тарбия беришлари лозим бўлади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлим бошлиғи А.Худайбердиев
Бўлим катта маслаҳатчиси Э.Дустов