Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Мурожаатлар адлия эътиборида


Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, туман адлия бўлимига туман санитария эпидемиология осойишталик марказида ишловчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилиб, марказ томонидан иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилмаганлигини билдирган.

Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганиш натижаси ва тўпланган ҳужжатларга кўра туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви натижасида марказ томонидан 8 нафар фуқароларга жами 7 136 000 миқдоридаги иш ҳақлари тўланиши таъминланди.

Шунингдек, “Аэродром” МФЙ А.Темур кўчасида яшовчи фуқаро А.А. ариза билан мурожаат қилиб, МФЙ раиси томонидан 2020 йилда туғилган фарзанди Х.И. учун 0-2 ёш нафақа тайинлаб берилмаганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви натижасида фуқаро мурожаати қаноатлантирилиб, нафақа тайинланди.