Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

"Street law" лойиҳаси доирасида


Икки ёшга тўлмаган фарзандим бор. Менга иш вақтида бериладиган танаффус фарзандимга қараш учун етмаяпти. Менга қўшимча танаффуслар берилиши мумкинми?

Жавоб. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 236-моддасига кўра, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.

Саволга Касби туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Сирожов жавоб берди .