Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилади


Чироқчи туман адлия бўлимига фуқаро Хайдарова Хурмат Усановна марҳум ўғли Эсиргадиев Абдувоҳид Холмуродовичнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидаги она банди Чироқчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан “Усанова Хурмат” деб нотўғри ёзилганлиги сабали далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Чироқчи туман адлия бўлими томонидан ушбу мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилиб, тегишли ҳужжатларни илова қилинган ҳолда Чироқчи туман Маъмурий судига 2005 йилда вафот этган Эсиргадиев Абдувоҳид Холмуродовичнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидаги “онаси” банди устунларига “Усанова Хурмат” ўрнига “Хайдарова Хурмат Усановна” деб тузатиш киритиш мажбуриятини юклаш ҳақида ариза киритилди.  

Чироқчи туман Маъмурий суди томонидан ушбу ариза 2020 йил
10 август кунида кўрилиб чиқилди ва ариза қаноатлантирилди.