Янгиликлар
Фуқаро энди тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин
Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, бу каби олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижросини таъминлаш, қабул қилинган қонун ҳужжатларини амалиётга жорий этилишида бир қатор камчиликларга дуч келинмоқда.
Хусусан, Нишон туман адлия бўлимига Нишон туман “Жалажин” МФЙда яшовчи Э.Б. яшаш уйи томорқасида 1 сотих ер майдонида иссиқхона қурилиш ишларини бажарилаётганлиги, ушбу иссиқхона қурилиши учун банк муассасасига барча ҳужжатларни топширган бўлсада, АТ Халқ банки Нишон филиали томонидан кредит пули тўлаб берилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви натижасида фуқаро Э.Б.га банк томонидан иссиқхона қуриш учун 7 млн. сўм миқдорда кредит ажратилиши таъминланди.