Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Даъво ариза қаноатлантирилди


Касби туман адлия бўлими томонидан фуқаролар С.М. ҳамда И.Ҳ.ларнинг Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Касби туман филиали томонидан иш ҳақларини тўланмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Касби туман филиали томонидан фуқаро С.М.нинг 3 093 805 сўм, фуқаро И.Ҳ.нинг 3.416.936 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмасдан келинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Касби туман филиалидан фуқаро С.У. ва И.Ҳ.ларнинг фойдасига иш ҳақларини ундириб беришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига ариза киритилди ва суд томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан қонуний хулосага келинди.