Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Белгиланган сумма тўлаб берилди


Касби туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг ўтказилди.

Мониторинг давомида Касби туман ҳокимлиги томонидан  вилоят Қурилиш бош бошқармасига жорий йилнинг 20 июль ҳолатида туман ҳудудидан танланган 104 та ер участкалари бўйича ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириқномалари учун жами 64 937 600 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди ва ҳокимлик томонидан белгиланган сўмма тўлиқ тўлаб берилди.