Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Нафақа пуллари тўлаб берилди


 

Қарши туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими бўлими ва унга қарашли умумтаълим мактабларида “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди. 

Ўтказилган мониторинг натижасида туман халқ таълими бўлими ва унга қарашли умумтаълим мактабларида 2020 йил 1 июль ҳолатида ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган жами 50 нафар ходимларга 295 714 000 сўм миқдордаги нафақа пуллари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан туман халқ таълими бўлимига тақдимнома киритилди ва натижада ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходимларга нафақа пуллари тўлиқ тўлаб берилди.