Янгиликлар
Э Ъ Л О Н!
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқлар орқали “Street law” (кўча ҳуқуқи – оддий ҳуқуқ) лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилмоқда.
Бунда аҳоли учун энг зарур ва кундалик ҳаётда тез-тез учрайдиган ҳолатлар юзасидан қонунда назарда тутилган нормалар асосида қисқа ва қизиқарли тарзда савол-жавоблар, аннотациялар тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатилиши режалаштирилган.
Агар Сизни қизиқтирган савол ёки муаммонгиз бўлса ёки қайсидир мавзу юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилишини истасангиз вилоят адлия бошқармасининг телеграм ботга (http://t.me/Qashqadaryo_adliya_onlayn_bot) мурожаат этишингизни сўраймиз.
Тадбир доирасидаги маълумотлар, шунингдек қонунчилик юзасидан янгиликларни қуйидаги ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Телеграм: https://t.me/qashqadaryoviloyatadliya
Facebook : https://www.facebook.com/groups/366713197174719/