Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Саволингизга жавоб


1. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилоти номи ўзгариши билан боғлиқ равишда қайта рўйхатдан ўтказилганда Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзи ҳам қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлади?

Жавоб: Албатта, Нодавлат нотижорат ташкилоти номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда Нодавлат нотижорат ташкилоти қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ташкилотнинг рамзи қайта рўйхатдан ўтказилади.

2. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзининг намунаси ва унинг тавсифини йўқотиб қўйдим, мазкур ҳужжатларни дубликатини олишим учун қайси ҳужжатларни тақдим этишим керак бўлади?

Жавоб: Дубликат олиш учун берилган аризага “топилмалар столи”дан маълумотнома (Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда), Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (улар яроқсиз ҳолга келганда), йўқолган Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида даврий матбуот нашрида берилган эълон, дубликат берилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати тақдим қилинади:

3. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзларининг намунаси ва уларнинг тавсифи дубликатини бериш тўғрисидаги ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?

Жавоб: Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Нодавлат нотижорат ташкилоти рамзларининг намунаси ва уларнинг тавсифи дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

 Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими А.Худайбердиев жавоб берди.