Янгиликлар
Радио орқали тарғибот
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали мунтазам равишда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, низоларни судгача кўриб ҳал этиш механизми, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби юзасидан интервью берилди.