Янгиликлар
Онлайн тарзда брифинг ташкил этилди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида, хусусан пандемия шароитида олиб борилган фаолият ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ZOOM платформаси орқали журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ташкил этилди.
Брифингда бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш, қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган
таъсир чоралар, амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, нотариат соҳаси, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ҳамда адвокатура йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берилди.
Келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида таъкидлаб ўтилди.