Янгиликлар
Низоларни судгача ҳал этишнинг янги тартиблари юзасидан кўрсатув тасвирга олинди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти аҳолига етказиш мақсадида вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида кўрсатув тасвирга олинди.
Кўрсатувда Адлия вазирлиги таклифи билан апелляция кенгашларининг ташкил этилиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилиши тартиби ёритиб берилди.
Шунингдек, низоларни муқобил усулда ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Медиация маркази ҳамда профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкинлиги, уларнинг вазифалари тушунтириб берилди.