Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Саволингизга жавоб...


САВОЛ: Мен туман газ филиалида ишлайман. Раҳбаримиз томонидан ш вақтидан ташқари ҳам ишга жалб қилинмоқдаман. Бундай ҳолатларда иш ҳақи тўлаш тартиби қандай бўлади?   

 

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси  Меҳнат Кодексининг
130-моддасига асосан дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади.

Бироқ, иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Кодекснинг 157-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

 Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг ҳохишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин.

Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин.

Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

 

 Муборак туман адлия
бўлими бошлиғи
Ачилов Ҳамза