Янгиликлар
Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида, шунингдек уй меҳнатини бажаришда ҳам хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга
Хотин-қизлар ва эркаклар оилавий муносабатлар соҳасида тенг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эга.
Оилавий муносабатлар соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун ҳуқуқ ҳамда имкониятларнинг тенглиги қуйидагиларга асосланади:
хотин-қизлар ва эркаклар никоҳ тузишининг ихтиёрийлигига;
мажбурий ва эрта никоҳларга йўл қўйилмаслигига;
эр ва хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тенглигига;
оиланинг ички можароларини ўзаро келишув бўйича ҳал қилишга;
уй меҳнатига нисбатан хотин-қизлар ва эркаклар ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларининг тенглигига;
болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишда, вояга етмаган ҳамда меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашда тенг иштирок этишга.
Ота-оналар кичик ёшдаги болаларни, ногиронлиги бўлган оила аъзоларини парваришлаш бўйича нафақалар олишда тенг ҳуқуқларга эга бўлади.
Бола туғилиши муносабати билан она ҳам, ота ҳам ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга. Болани парваришлаш бўйича таътилнинг давомийлиги ота-онанинг ихтиёрига кўра улар ўртасида бўлиниши мумкин, бунда ота-она таътилдан уни қисмларга бўлган ҳолда фойдаланиши мумкин.
Уй меҳнатини бажаришда ҳам хотин-қизлар ва эркаклар тенг муносабатларга эга.
Уй меҳнати жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас, у аёллар ва эркаклар томонидан тенг даражада амалга оширилади.
Қашқадарё вилоят адлия
бошқармаси масъул ходими
Бобоева Венера