Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

86 ёшли момога туғилганлик гувоҳномаси олиб берилди


Деҳқонобод туман адлия бўлимига Деҳқонобод тумани Яшнобод МФЙда яшовчи туғилган 86 ёшли фуқаро Т.Р. нинг яқин қариндошлари ариза билан мурожаат қилди.

Мурожаатда фуқаро Т.Р. туғилганлик ҳақидаги  гувоҳномаси мавжуд бўлмаганлиги учун жорий йилнинг март ва апрель ойлари давомида пенсия таъминотини тўхтатиб қўйилганлиги сабабли амалий ёрдам бериш сўралган.

Ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан юридик фактни белгилаш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантирди ва фуқаро Т.Р. туғилганлик гувоҳномаси ва унга асосан паспорт олишига, шунингдек икки ой давомида тўланмай қолган пенсия пуллари тўлаб берилишига ҳамда узлуксиз давом эттирилишига эришилди.