Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНАДИГАН БЎЛДИ


Қарши тумани “Мустақиллик” МФЙ Туморчи қишлоғида яшовчи фуқаро Шодиева Сайёранинг узоқ йиллар колхозда, кейинчалик ширкат хўжалигида ишлаб келганлиги, ҳозирда нафақа ёшига етганлиги, аммо нафақага чиқишда “Намуна” ширкат хўжалигида ишлаган даврлари Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими қарори билан инобатга олинмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур мурожаат юзасидан хужжатлар ўрганиб чиқилиб, туман маъмурий судига ариза муаллифи манфаатларини кўзлаб шикоят аризаси киритилди.

Суд томонидан ариза кўриб чиқилди ва шикоят қаноатлантирилди.

 

         Сарвар Абдуллаев

Қарши туман Адлия бўлими

етакчи масдлаҳатчиси