Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби масофадан туриб мониторинг қилинмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “YERELEKTRON” ААТ имкониятлари орқали танланган бўш ер участкаларини танлаш материалларини келишиш ва улар бўйича хулосалар бериш жараёни масофадан туриб мониторинг қилиб борилмоқда.

Ўтказилган мониторингларда масъул ташкилотлар томонидан
1 100 дан ортиқ ҳолатда ер участкалари материалларини келишиш (техник шарт бериш) муддатларини бузишга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланди.

Адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мазкур Низом ижроси бўйича ўтказилган жами мониторинглар натижасида муддат бузилишларига йўл қўйган ташкилотларнинг тизимга масъул бўлган 27 нафар шахсларига (3 таси вилоят ташкилотлари) нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2155-моддаси (Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан маъмурий таклиф, 47 та тақдимнома ва 91 та огоҳномалар киритилди.

Адлия органлари аралашуви билан онлайн-аукционга чиқарилган ер участкалари сони 339 тани ташкил этди.

Мазкур масала вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, келгусида ҳам мониторинг тадбирлари доимий давом эттирилади ҳамда мазкур Низом талабларини бузган масъул ташкилотларнинг айбдор шахсларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.